Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Анапа яқинидаги вино бочкалари сақланадиган омборхонада ишлаш вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Юровка қишлоғидаги собиқ ёғ заводи ўрнида ташкил этилган вино бочкалари омборхонасида 21 ва 23 ёшли икки нафар йигитнинг жасади топилган. Хонани тозалаш вақтида этилдан заҳарланиш туфайли нобуд бўлган бу меҳнат муҳожирлари Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган", дейилади хабарда.