Нигерия армияси мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмида 4 июль куни худкуш-террорчи қизлар томонидан содир этилган портлатишлар оқибатида аввал айтилгандан кўра кўпроқ тинч аҳоли ҳалок бўлганини айтмоқда.

Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Аввал 12 киши ҳалок бўлгани айтилган эди.

Майдугури шаҳридан 35 км узоқликда жойлашган қишлоқлардан бирида тинч аҳоли орасига кириб олган террорчи-худкушлар портловчи қурилмаларни ҳаракатга келтирган.

Ушбу ҳафтада террорчилар томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида Нигерияда 150 дан ортиқроқ киши ҳалок бўлди.

Бу портлашлар учун жавобгар деб ҳисобланадиган “Боко ҳарам” террорчилик гуруҳи терактларни амалга оширишда кўпинча аввал қўлга олган қизлардан фойдаланади.