Нигериянинг шимоли-шарқий қисмидаги Потискум шаҳрида жойлашган черковда террорчи-худкуш аёлнинг ҳужуми оқибатида 15 киши ҳалок бўлди.

Гувоҳларнинг айтишича, террорчи томонидан якшанба кунидаги ибодат пайтида портловчи қурилма ҳаракатга келтирилган. Бу пайт черковда кўп сонда одам бўлган. Портлаш оқибатида черков пастори ҳам ҳалок бўлган.

Нигерияда терактлар оқибатида 200 га яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилмоқда. Терактларни содир этишда “Бока Ҳарам” гуруҳи жангарилари гумон қилинмоқда.