Порошенко: биз тинчлик тарафдоримиз, бироқ бунга исталган йўл билан эришмаймиз

Жаҳон 05 Июль 2015 4899

Украина президенти Пётр Порошенко Украина шарқидаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш кераклигини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Украина президенти сайтида маълум қилинди.

“Бу масаланинг баҳосини тушунган ҳолда, мен муаммони сиёсий йўл билан ҳал қилиш кераклигини талаб қилганман, талаб қилмоқдаман ва келгусида ҳам талаб қиламан. Шак-шубҳасиз, биз тинчликни ёқлаб чиқамиз. Бироқ бунга эришиш учун исталган йўлдан бормаймиз. Биз Украина ерининг бир парчасини ҳам бермаймиз”, деб айтмоқда Порошенко.

“Бизнинг сиз билан асосий мақсадимиз Украинанинг ҳудудий бирлигини, Украина ерининг ҳар бир парчаси устидан мустақилликни тиклаш, Украина мустақиллигини таъминлаш ва уни бизнинг ҳудудимизга бостириб кирган исталган тажоввузкордан ҳимоя қилишдан иборат”, деб айтмоқда Украина президенти.

Порошенко, шунингдек, армиянинг мудофаага тайёрлигини қўшимча қилиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар