Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Рооссия 24” телеканалининг “Формула власти” кўрсатуви бошловчиси Михаил Гусманга интервью берди.

“Мен сизга бир нечта газета олиб келдим. Булар “Правда”, “Комсомольская правда”. Улар 1940 йилнинг 6 июлида чоп этилган. Бироқ мен у ерда Олма-ота вилоятида бир бола туғилгани ҳақидаги хабарни топа олмадим... Бироқ 2015 йилнинг 6 июлида – сизнинг туғилган кунингизда бутун дунё газеталари Қозоғистон президенти Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг юбилей таваллуд аёми ҳақида ёзадилар”, деб Назарбоев билан суҳбатни бошлади телебошловчи.

“Йўқ, ҳамма бу кунни Қозоғистоннинг янги пойтахти Остонанинг туғилган куни эканлигини эслаб ёзадилар”, деб таъкидлаб ўтди Назарбоев.

Қозоғистон президенти интервьюсида Қозоғистоннинг янги пойтахтининг яратилиши ва қурилиши тарихи, Қозоғистонга дунёнинг 50 та етакчи давлати қаторига киришга имкон берган кучли иқтисодий ўсиш ҳамда 2015 йилда ўтказилган Қозоғистон президенти сайловлари ҳақида гапириб берди.

Маълумот учун, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Олма-ота вилояти, Каскелен тумани, Чемолган қишлоғида 1940 йилнинг 6 июлида дунёга келган. “Миллат етакчиси” 2015 йилнинг 6 июлида 75 йиллик таваллуд аёмини нишонлайди.