Хитой ҳукумати Туркия ҳудудида ўз фуқароларига нисбатан аксилхитой кайфият мавжудлигини маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер хабар бермоқда.

Расмий Пекин баёнотида айтилишича, туркияликлар бир неча марта хитойликларга нисбатан "нафрат жинояти"ни амалга ошириб, ҳужум қилган.

Маълумот учун, Туркияда Шинжон-Уйғурдаги воқеалар туфайли Хитойга қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида мусулмонларга Рамазон ойи муносабати билан турли тадбирлар ўтказиб, йиғилишни тақиқлаб қўйган.