Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучлари Ямандаги бозорни бомбардимон қилди

Жаҳон 05 Июль 2015 5303

Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучлари 5 июль куни Яманнинг шимоли-ғарбида жойлашган Хожа вилоятидаги бозорлардан бирини бомбардимон қилиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Шу куни бозорда кўплаб аҳоли бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, ўнлаб кишилар яраланган, бироқ ҳозирча аниқ маълумотлар берилмаган.

Ямандаги исёнчи хусийчиларга қарши кураш олиб бораётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳозирча бу ҳолат бўйича изоҳ бермади.

28 июнда ҳам коалиция самолётлари Яманнинг Адан шаҳрида жойлашган БМТнинг Тараққиёт дастури (UNDP) қароргоҳига зарба берган эди. Оқибатда қароргоҳ биносига жиддий шикаст етказилган, қўриқчилардан бири яраланган. БМТ бош котиби Пан Ги Мун бу зарбаларни қоралаб чиққан.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар