Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Англиянинг қуйи дивизион жамоаларидан бири "Флитвуд Таун" жамоаси билан ҳамкорлик доирасида дастлабки ишларни бошлади.

"Темирйўлчилар" матбуот хизматида маълум қилинишича, инглизлар жамоаси вакиллари Тошкентга келиб, "Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчилари ҳамда "Локомотив БФК" жамоалари ўртасидаги назорат учрашувини томоша қилишган.

Улар "Локомотив" ёшлари сафидан 19 ёшли икки футболчини танлаб олишган ва Англияга таклиф этишган.

Энди ёш дарвозабон Рустам Нортожиев ҳамда ҳимоячи Сергей Прохоров август ойида "Флитвуд Тавн" жамоасида ўйинларга қўшилади ва камида 6 ой давомида "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ҳамда "Эвертон" каби жамоаларнинг ўринбосарларига қарши ўйинларда тажриба тўплашлари мумкин бўлади.