"Тоттенҳем" "Атлетико"дан Алдервейрелдни 16 млн евро эвазига сотиб олади

Спорт 05 Июль 2015 697

"Атлетико" жамоасининг бельгиялик ҳимоячиси кейинги мавсумдан бошлаб "Тоттенҳем"да тўп суради.

Мадрид ва Лондон жамоалари бу футболчининг трансфери бўйича келишувга эришгани хабар қилинмоқда.

Маълум қилинишича, 26 ёшли ушбу футболчи учун "шпорлар" 16 млн евро тўлайди. Шунингдек, футболчи ўзини Лондонда яхши томонлама кўрсатиши эвазига 2 млн евро миқдоридаги бонус қўшиб берилиши мумкин.

Ўтган мавсумни "Саутгемптон"да ижара асосида ўтказган футболчи саутгемптонликлар томонидан 6,8 млн фунт эвазига сотиб олиниши ҳам мумкин бўлган. Бу банд бекор қилиниши учун "Атлетико" инглизларга 1,5 млн фунт товон пули тўлаган.

Кўпроқ янгиликлар