ФИФА президенти Йозеф Блаттер ташкилотдаги коррупцион можарога ўз муносабати ҳақида гапириб ўтди.

“ФИФА бутун футбол, дунёнинг қайсидир бир қишлоғида бўлаётган ҳодиса учун жавобгарми?

Ҳамманинг ўзига яраша қўрқуви бўлади, масалан, ўлимдан қўрқув. Бироқ менда ФИФАдаги ишим борасида қўрқув йўқ. Мен қўрқишимга сабаб бўладиган нарса ҳам йўқ.

Бироқ мен ФИФА, мен амалга ошишига ёрдам берган барча ишлар барбод қилинишидан хавотирланмоқдаман”, деб айтди Блаттер.