“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вилоятлардаги кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари 1 ҳафта мобайнида Республика бўйича жами 3 667 кишини тиббий кўрикдан ўтказди.

Жами 2 732 нафар аҳолига 73та маърузалар ўқиб эшиттирилди. Ўзбекистон Президентининг 1542-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 43 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 майдаги ВМ/6-2014-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйича жами 132 нафар ўсмирлар кўрикдан ўтказилди.