“Тур де Франс” кўп кунлик велопойгасининг 3-босқичида пойгачиларнинг оммавий тўқнашуви рўй берди, деб хабар берилмоқда мусобақанинг твиттердаги аккаунтида. Тўқнашув содир бўлишидан бир неча дақиқа аввал асосий гуруҳнинг тезлиги деярли 50 км/соатни ташкил қилган.
20 га яқин велопойгачи бир-бири билан тўқнашиб кетган. Шу сабабли пойга вақтинчалик тўхтатилиб, жароҳат олган велопойгачиларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Кичкина танаффусдан кейин пойга давом эттирилган.

Оқибатда бир неча велопойгачилар жароҳат олди, улар орасида мусобақа етакчиси, швейцариялик велопойгачи Фабиан Канчеллара ҳам бўлган.

Пойганинг 2-босқичидан кейин Фабиан Канчеллара етакчилик қилмоқда, 2-ўринда немис Тони Мартин, 3-ўринда голландиялик Том Дюмалин, 4-ўринда Россиянинг “Тинькофф-Саксо” жамоаси велопойгачаси Саган эгалламоқда.

Бироқ маълум қилинишича, умумий ҳисоботда 3-ўринни эгаллаётган голландиялик велопойгачи Том Дюмолин (Giant-Alpecin), австралиялик Саймон Герранс (Orica-GreenEDGE) ва франциялик Уильям Боне (FDJ) “Тур де Франс”ни муддатидан олдин тарк этишга мажбур бўлдилар.