“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров АҚШ марказий разведка бошқармасининг собиқ ходими Эдвард Сноуденни “қаҳрамон” деб атади.
Сноуден ОАВга АҚШ ва Буюк Британиянинг махфий кузатув ва айғоқчилик дастурлари ва фаолияти борасидаги бир қатор ҳужжатларни тақдим этгани боис қидирувга берилган, икки йил муқаддам Россиядан вақтинчалик бошпана топган эди.
“У мен учун қаҳрамондир. Биз тенгдошмиз, ва миллий хавфсизлик агентлигига қарши ушбу кураш мен қайсидир маънода ўз авлодимнинг кураши деб қабул қиламан”, – деди Дуров The Daily Mail нашрига берган интервьюсида.