Якунланган ўқув йили мавсумида Тошкент вилоятидаги 122та касб-ҳунар коллежларини 106 мутахассислик бўйича 37 минг нафардан ортиқ ўқувчи битирди.

Улар вилоят ҳудудидаги 15 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотларда амалиётда бўлишган.

Коллеж ўқувчиларининг деярли 99 фоизи ўзлари амалиёт ўтаган ташкилотларда уч томонлама шартномалар тузишган.

Аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш маркази доимий равишда ўқувчиларнинг ота-оналари, иш берувчи корхоналар ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирокида учрашувлар ташкил этди.

Бундай учрашувларда бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилиб, битирувчиларнинг қизиқишлари ўрганилди ҳамда улар томонидан таклиф этилган бизнес лойиҳалар асосида тижорат банкларидан кредит олиш масалалари бўйича ишлар олиб борилди.