2018 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига қадар Москва кўчаларида футбол жамоаларнинг машиналари ўтиши йўл чизиқлари ажратиб берилади. Бу ҳақда тадбир транспорт дирекцияси бош директори Терентий Мешеряков “Москва” агентлигига гапириб берди.
Унинг сўзларига қараганда, бундай чизиқлар ва йўналишлар чемпионатда қўлланиладиган энг асосий объектларни – аэропортлар, стадионлар, ФИФА мухлислари фестивали ўтадиган зона, меҳмонхоналарни ўзаро боғлайди. Бу чизиқлар фақат ўйин кунлари, учрашувлардан уч соат олдин ва уч соат кейин ишлайди.