Алмазбек Атамбаев Қозоғистонга сафар уюштирди

Жаҳон 06 Июль 2015 1497

5 июль куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрига ишчи ташриф уюштирди. Бу ҳақда Zakon.kz нашри Қирғизистон президентининг матбуот хизматига асосланиб хабар берган.

Хабарда айтилишича, Алмазбек Атамбаев ўз сафари чоғида қўшни давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томон учун долзарб бўлган турли соҳадаги масалалар муҳокама этилган.

Кўпроқ янгиликлар