Андижонда озуқа ва ёқилғининг янги авлоди яратилди. Бу ҳақда "Телеграф.уз" нашри хабар берган.

Лойиҳа муаллифларнинг таъкидлашларича, кузда тўкилган дарахт барглари горизонтал шнек қутиси устига ўрнатилган идишга тўкилади. Шундан сўнг электродвигателдан ҳаракатланаётган шнек баргларини сиқиб, пичоқ ёрдамида қирқилади, элак тешиклари орқали аралаштиргичга тушади. Шу тариқа майдаланган барглар массаси аралаштиргич кураклари кўмагида аралаштирилади. Вентиль ва қувур орқали бирлаштирувчи ёпишқоқ суспензия бакдан оқиб келади. Суспензия билан яхши аралаштирилган, майдаланган барглар массаси тўсқични очганимизда маълум бир кўринишга эга бўлган қолипга келиб тушади. Қолипга келиб тушган тайёр масса поршень билан қисилади.

Доцент З.Турғунов ҳамда талаба О.Абдужабборов томонидан яратилган мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалиги ва ёқилғи саноати ривожида яхши самара беради.