Америка кубоги финалигача етиб борган Аргентина терма жамоаси ФИФА рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Жаҳон чемпиони - Германия термаси иккинчи ўринга тушди, Бельгия эса учинчи ўринда. Кучли ўнликни Уэльс термаси якунлаб берди.

Тўлиқ рейтинг яқин кунларда ФИФА расмий сайтида эълон қилинади.

ФИФА рейтинги:

1. Аргентина
2. Германия
3. Бельгия
4. Колумбия
5. Голландия
6. Бразилия
7. Португалия
8. Руминия
9. Англия
10. Уэльс