"Арсенал» "Барселона" ҳужумчиси Педро Родригеснинг агентлари билан музокара бошлади. Айни пайтда ушбу ҳужумчининг хизматларига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

The Independent томонидан хабар қилинишича, «Арсенал» Педрони диққат билан кузатиб келган. Бироз вақт муқаддам "Барселона" ҳужумчини 30 миллион евро эвазига сотиши айтилган эди. Педро июнь ойи бошларида жамоа билан 2019 йилга қадар давом этадиган шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Педро ўтган мавсум Испания чемпионатида 35 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 6та голли узатмани амалга оширган.