Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан учрашди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизматига таянган ҳолда Zakon.kz сайти хабар бермоқда.
Айтилишича, раҳбарлар икки томонлама алоқаларнинг асосий йўналишларини ва истиқболларини муҳокама қилишган. Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсий масалалар кўриб чиқилган.
Назарбоев икки мамлакат халқларининг тарихий ва маданий яқинлигига алоҳида эътибор қаратиб, қозоғистонликлар Қирғизистоннинг барқарор ва ривожланган давлатга айланишини чин дилдан хоҳлашини таъкидлаб ўтди.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эса ўз навбатида Назарбоевни икки халқ орасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун I даражали “Манас” ордени билан тақдирлади.
Назарбоев олий мукофот учун қирғизистонлик ҳамкасбига миннатдорчилик билдирди.