Ўзбекистон алоқа оператори Beeline ҳисобни мустақил равишда тўлдиришнинг қулай усули - тўлов карталари ҳақида эслатиб ўтади.

“Тўлов карталарининг асосий авзаллиги – тўлов карталари ёрдамида ҳам Ўзбекистон ҳудудида, ҳам USSD-сервисни қўллабғқувватловчи роуминг-ҳамкорлар тармоғида ҳисобни тўлдириш имконини беради, - воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг матбуот котиби Резида Эрдман. – мижозларга сифатли хизмат кўрсатишда ҳар нарса муҳим, ва биз абонентларимизни ишончли ва имконияти борича инновацион қўллаб-қувватлаш билан таъминлашна ҳаракат қиламиз”.

Абонентларнинг қулайликлари учун $2, $5, $10, $20 ва $50 номиналли карталар мавжуд. Ҳисобни тўлдириш учун  *104*карта коди# ва чақирув тугмасини босиш лозим. Экспресс-картани шунингдек 0696 картаси орқали активлаштириш мумкин. Ҳисоб тўлдирилгани ҳақида телефонга  SMS келади.

Карта ёрдамида нафақат ўз рақами, балки бошқа Beeline рақамининг ҳисобини ҳам тўлдириш мумкин.  Бунинг учун  *104*карта коди*99890(1) телефон рақами# ва чақирув тугмасини босиш лозим.