Голливуднинг таниқли актёри 37 ёшли Эштон Кутчер 31 ёшли актриса Мила Кунис билан турмуш қурди. Бу ҳақда Кутчернинг ўзи ОАВга хабар қилди.

Жуфтлик 2012 йилдан буён учрашиб юрибди. 2014 йили санъаткорлар оиласи қиз кўриб, унинг исмини Уайатт деб қўйган эди. Шу ойнинг бошида Куниснинг яна ҳомиладорлиги, тез орада оила эгизак фарзанд кўриши маълум қилинди.