Фарғонада икки қариндошнинг келишмовчилиги қон тўкилишига олиб келди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Фарғона туманида яшовчи Н. Олим уйига ташриф буюрган қариндоши Қ. Улуғбек билан келишолмай қолди. Даҳанаки жанг муштлашувга ўтиб кетди. Натижада Олим қариндошининг кўкрагига тиғ санчди.
Қ. Улуғбек шифохонага ётқизилди, Н. Олим эса судга топширилди.