Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичида “Н” гуруҳидаги рақиби — Яман миллий терма жамоасига нисбатан майдонга тушиши тақиқланган футболчини таркибга киритгани учун ФИФА томонидан санкция қўлланди.

Яманнинг ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи доирасида КХДРга қарши бўлиб ўтган ўйини натижаси бекор қилиниб, унинг ўрнига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди. Бу ҳақида ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу учрашувда Шимолий Корея 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Яман саралашнинг дастлабки босқичида Покистонга қарши икки ўйин ўтказиб, унинг натижасига кўра саралашнинг иккинчи босқичига йўл олган. Ўша ўйинларнинг ҳар бирида яманлик Мунир Абдулроби Али ал-Радоий биттадан сариқ карточка олган ва КХДРга қарши ўйинни ўтказиб юбориши лозим эди. Аммо у 11 июнь кунги баҳсни асосий таркибда бошлади. Шу сабабдан Яман терма жамоаси ФИФА томонидан жазоланди.

Энди Ар-Радоий 3 сентябрь куни Ўзбекистон билан ўйинда майдонга туша олмайди. Ушбу ўйин 3 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Ушбу ўзгаришдан сўнг КХДР терма жамоасида тўплар нисбатида кескин кўтарилиш кузатилди ва мусобақа жадвали қуйидагича кўринишда бўлиб турибди:

Манба: the-uff.com