Грецияда референдумдан кейин Афина кўчаларида намойишлар бошланди

Жаҳон 06 Июль 2015 3210

Грецияда 5 июлда ўтказилган референдумдан кейин Афина кўчаларида норозилик намойишлари бошланди.

Намойишда умумий ҳисобда 150 нафарга яқин киши иштирок этган.

Намойишчилар полициячиларга нисбатан тажоввузкор хатти-ҳаракатлар амалга оширганлар: улар ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларига қарата ёнувчи аралашма солинган шишаларни улоқтиришган, кўчалардаги бир нечта ахлат қутиларини ёқиб юборишган.

Айни пайтда намойишлар референдум натижалари сабабли бўлаётгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган. Намойишчилар ўз норозиликларини овоз беришнинг якунланишини нишонлаётган одамлардан анча узоқроқ масофада туриб билдирмоқдалар.

Кўпроқ янгиликлар