Иордания хавфсизлик хизмати Эроннинг “Байт ал-Мақдис” террорчилик гуруҳи билан алоқодорликда гумон қилинаётган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Полициянинг тахминича, қўлга олинган эркак қиролликда бир қатор терактлар уюштирмоқчи бўлган.

Хавфсизлик хизмати эркак ёнидан 45 кг кучли портловчи модда мусодара қилди. Бу Иорданияда охирги ўн йил ичида ушланган энг катта ҳажмдаги портловчи моддалар партияси бўлди.

Айни пайтда Ғарбий Иордания терактлар эҳтимоли туфайли терактларга қарши юқори тайёргарлик ҳолатида турибди.