Канадада бўлиб ўтган футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати тақдирлаш маросими олдидан мухлислар ФИФА мансабдор шахсларини ҳуштакбозлик билан кутиб олишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, Блаттер иштирок этмаган мазкур мусобақада унинг ўрнига вице-президент Исса Айяту иштирок этган. Олдинроқ Блаттер ФИФА атрофидаги можаролар барҳам топмагунча четга чиқиб таваккал қила олмаслигини маълум қилганди.

ФИФА янги президентлиги учун сайловлар муддати ижроқўмнинг 20 июлдаги навбатдан ташқари йиғилишида эълон қилинади. Мажлис Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади.