Украинанинг «Днепр» клуби эндиликда собиқ яримҳимоячиси Евгений Коноплянканинг отаси Олег Коноплянка ўғлининг «Севилья»га ўтиши нега кечиктирилганини тушунтириб ўтди.

«Севилья» бизга барча масалаларни ҳал қилиб олишимиз учун 10 июлга қадар муддат берди. Ҳозир энг асосийси — «Днепр»дан мана шу қолган ой учун ҳеч қандай эътироз йўқлиги ҳақида қоғозни қўлга киритишимиз. Умид қиламанки, клуб буни кечиктирмайди. Шундан кейин таништирув маросими, футболка рақами ва жамоа билан машғулотларни бошлаш мумкин бўлади. Ахир 11 август куни «Барселона»га қарши Европа суперкубоги учрашуви ўтказилади. Ҳозир битта савол очиқ қолмоқда: Женя қачон «Севилья»да ўз ҳаётини бошлайди — ҳозир ёки 1 августдан?»

«Айтганча, Украинага қайтганимда унинг шартномаси борасида кўп кулгули нарсаларни ўқидим. «Севилья» унга уй учун миллион евро ва йиллик 4,5 миллион евро тўлайдиган бўлганмиш. Бу шунчаки кулгули ҳолат».

«Ҳамма клуб сотиши мажбурий бўлган сумма 35 миллион евро деб ёзмоқда. Бу ҳам бутунлай нотўғри рақам».

«Албатта бошқа жамоалардан ҳам, жумладан «Атлетико»дан ҳам таклифлар бўлди. Бироқ Евгений жамоани пулига қараб эмас, ўйин услубига қараб танлади. Ҳа, Мадридда улар ўзаро ҳеч қачон келиша олишмасди».

«Севилья» узоқ вақтдан буён унчалик бой бўлмаган клуб сифатида ўйнаб келади. Бу сир эмас. У ерда тўланадиган маош миқдори ҳам юқори эмас. Аммо жамоа менежернинг футболчилар олди-сотдисини яхши йўлга қўя олган ва бу анъанага айланган. Шунинг эвазига улар яшаб келишмоқда.

Женянинг асосий мақсади албатта бу — «Барселона». Аммо ҳозирча бу ҳақида гапиришга эрта. Ҳозирча режада биринчи ўринда «Севилья» турибди», — дейди катта Коноплянка.