Грушинск фестивали сайтида россиялик хонанда Андрей Макаревичнинг ўлими ҳақида ахборот пайдо бўлган эди. Аммо фестиваль президенти Борис Кейльман “Эхо Москви” радиостанциясига берган интервьюсида бу маълумотни инкор қилди.
Сайтда ким ёлғон ахборот жойлаштиргани махсус текширилади. Макаревичнинг ёрдамчиси Антон Чернин хонанданинг соғлиғи жойдалигини тасдиқлади.
Грушинск фестивали директорининг ўринбосари Юрий Карпов берган маълумотга қараганда, Макаревичнинг ўлими ҳақидаги ахборотни жойлаштирган хакерлар сайтни бузишга муваффақ бўлган.
Айни пайтда сайт ишламаяпти.