Меркель ва Олланд 7 июлда евроҳудуднинг шошилинч саммитини ўтказишга келишиб олди

Жаҳон 06 Июль 2015 2587

Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд телефон орқали евроҳудуднинг навбатдан ташқари саммитини ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда Меркель матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Саммит 7 июлда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер 6 июлда Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск билан шошилинч анжуман ўтказади.

Ўз навбатида, Греция бош вазири Алексис Ципрас Греция ҳукумати кредиторлар билан музокараларни 6 июлда қайта бошлашини маълум қилди.

Кўпроқ янгиликлар