Филиппин расмийлари мамлакат ҳудудида Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавирусига чалиниш ҳолати қайд қилинганини тасдиқлади, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Маълум бўлишича, ушбу хасталик Саудия Арабистонидан ташриф буюрган одамда кузатилган.