Владимир Ленин ва Иосиф Сталиннинг қиёфадошлари Москва метросининг “Охотный Ряд” станциясининг ертости ўтиш жойида уришиб кетишди.

Маълумотларга кўра, ички ишлар бошқармасининг метродаги 1-бўлимига Манежная майдонида Лениннинг қиёфадоши бўлиб ишлайдиган Игорь Горбунов шикоят билан мурожаат қилган. Горбуновнинг айтишича, шу майдонда Сталиннинг қиёфадоши бўлиб ишлайдиган Латиф Валиев билан чиққан баҳс оқибатида Валиев унинг орқасига 3 марта соябон билан урган. Жанжал давомида жабрланувчининг орқасидаги юмшоқ тўқималар лат егани сабабли у шифохонага мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Қайд этилишича, баҳсга Валиевнинг Горбуновни Сталиннинг бошқа қиёфадоши билан ҳамкорлик қилганида айблагани сабаб бўлган.

Прокуратура бу можаронинг терговини алоҳида назорат остига олди.