Нигерияда иккита теракт оқибатида 51 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 06 Июль 2015 1742

Нигериянинг Жос шаҳрида содир этилган иккита портлаш оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Биринчи портлаш масжидда, иккинчиси шаҳар марказидаги ресторанда содир этилди. Гувоҳларнинг айтишича, жангарилар масжидни уч томонидан ўққа тутишган, шундан сўнг портлаш юз берган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни “Боко Ҳарам” экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Бундан бир неча соат олдин Потискум шаҳридаги черковда террорчи қиз ўзини портлатиб юбориши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.

Нигерия Фавқулодда вазиятлар миллий агентлигининг маълумотларига кўра, 67 киши яраланган. Полициянинг қайд этишича, қутқарув ишлари олиб борилаётгани сабабли қурбонларнинг аниқ сони ўрнатилмаган.

Ўтган ҳафтада “Боко Ҳарам” жангарилари мамлакатнинг шимоли-шарқидаги бир нечта қишлоқларга ҳужум уюштириб, 32 та черков ва 300 га яқин уйни ёқиб юборишган. Ҳафта давомида жангариларнинг ҳужумлари оқибатида 300 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар