Нигериянинг марказий қисмидаги Жос шаҳрида иккита портлаш амалга оширилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Жангариларнинг ҳужумларидан бири ресторанга тўғри келди, иккинчиси аввал “Боко Ҳарам” террорчилик гуруҳининг аъзоси бўлган имомни йўқ қилишга қаратилди.

Шаҳар полицияси терактлар содир бўлганини тасдиқлади, бироқ жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар ҳозирча ошкор этилмаган.