Қозоғистон пойтахтида янги Qazaq Air авиакомпаниясининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот чоғида авиаташувчининг биринчи борти намойиш қилиб берилди. Бу янги авлод 2 винтли турбовинтли Bombardier Dash 8 Q400 самолётидир. У ўз тоифасида дунёдаги энг тезкор самолётлардан бири ҳисобланади, ёқилғини эса реактив самолётларга нисбатан 30 фоизга камроқ ейди.
“Самруқ-Қазина” АЖ бошқаруви раиси Умрзоқ Шукеевнинг маълум қилишича, авикомпания маршрут тармоғининг асосий қисмини мамлакатнинг турли қисмларини боғловчи рейслар ташкил қилади.
Qazaq Air АЖ лойиҳа директори Блэр Поллокнинг сўзларига кўра, Bombardier Dash 8 Q400 самолётининг тежамкорлиги туфайли чипта нархлари анча паст бўлади.