Озарбайжон мудофаа ишлаб чиқариши вазирлигининг Ширвон шаҳрида жойлашган “Телемеханика” заводида содир бўлган портлаш натижасида 19 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, яраланганларга воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилган, айримлар Ширвон шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Портлашда бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Воқеа сабаблари суриштирилмоқда. Воқеа жойига мудофаа ишлаб чиқариши вазири Ёвар Жамолов етиб борди.