Ижтимоий тармоқларда “Тинчлик учун” сўзи акс этган суратлар пайдо бўлди. Суратларда асосан Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, шоир Ботиржон Эргашев ҳамда бастакор Нодир Умаров акс этган. Шунингдек, суратлар ичида Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров ва Алишер Файз ҳам қизғин ижодий жараёнда қатнашаётганини кўриш мумкин.

Тахминларга кўра, суратлар “Тинчлик учун” номли лойиҳадан олинган бўлиб, унда ўзбек эстрадасининг юлдузлари биргаликда қўшиқ куйлашади.

Ҳозирча бу маълумотлар ўз тасдиғини топгани йўқ.