“Даракчи” газетасида ёзилишича, ушбу видеода қўшиқчи ўзига хос таом олдида тургани кўринади. Каттакон идишдаги ноз-неъматлар оққушлар, товуслар ва каптарлар билан безатилган эди. Бу таом Назарбековнинг буюртмасига кўра махсус тайёрлангани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.
Рамазон ойида бундай исрофгарчиликка йўл қўйилишига кўплаб фойдаланувчилар салбий баҳо берган. 

Аммо қўшиқчининг маъмури Назарбековнинг бунга алоқаси йўқлигини, у шунчаки тўйда навбатчи ижрочи сифатида иштирок этганини ва таомни кўздан кечираётганда тасвирга тушиб қолганлигини айтди.