“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Британиянинг The Daily Mail газетасига берган интервьюсида террорчиликни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги айбловларга жавоб берди.
Радикалларнинг маълумотларни яшириш имконияти туфайли Telegram ижтимоий тармоғидан фаол фойдаланиши ҳақидаги гап-сўзлар айрим мутахассисларни Дуров бундай гуруҳлардан фойда кўради, деган хулосага олиб келди.
“Мулоқот шахсийлиги ҳуқуқий ва шахсий маконимиз бизни қўрқитишни истайдиган аллақандай сиёсатчиларнинг таҳдидларидан муҳимроқдир. Агар сиз бир дақиқага ҳиссиётлардан четлашиб, террорчилик таҳдидининг статистик эҳтимоли қанча эканлигини ўйлаб кўрсангиз, бу гап-сўзлар қай даражада бўрттириб юборилганлигига амин бўласиз”, – деди Дуров интервью чоғида.
Унинг фикрича, одамнинг террорчилик таҳдидидан кўра ҳаммомда тойиб кетиб ўлиши эҳтимоли кўпроқдир.