Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев телефон орқали суҳбатда Украинадаги вазият ва Грециядаги референдум натижаларини муҳокама қилишди, деб айтилмоқда Кремлнинг расмий сайтида.

Қайд этилишича, Путин суҳбат давомида Назарбоевни 75 йиллик таваллуд айёми билан табриклади.

“Суҳбат давомида Россия-Қозоғистон стратегик ҳамкорлиги, Евроосиё интеграциясининг янада ривожланишининг долзарб масалалари ҳамда бир қатор халқаро мавзулар, жумладан Украинадаги вазият ва Грециядаги референдум натижалари муҳокама қилинди”, деб айтилмоқда хабарда.