Қирғизистон ШҲТ банкининг тузилишини ёқлаб чиқди

Жаҳон 06 Июль 2015 1953

Қирғизистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг банкини яратиши тарафдоридир. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ТАСС агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига қараганда, ШҲТ банки шаклидаги ягона молиявий механизмнинг яратилиши ташкилотга аъзо барча давлатлар учун фойдалидир.
“Биз унинг идораси Бишкекда жойлашишини таклиф қиламиз, чунки биз банк тизимида яхшигина тажрибага эгамиз, – деди Атамбаев мулоқот чоғида. – Қирғизистон ўзида молия вазирлари миллий банклар раислари йиғилишини ташкил қилиб, бу билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга тайёр”.

Кўпроқ янгиликлар