6 июль куни Қозоғистон пойтахти Остонада Пойтахт кунининг нишонланиши давомида дунёдаги энг катта бешбармоқ порцияси тайёрланди. Ушбу қозоқ миллий таомининг умумий оғирлиги 736,5 кг ни ташкил қилди.

Рекорд натижани қайд қилиш учун Остонага Гиннесс рекордлар китобининг супервайзери Шайдо Субаший Гамижий махсус таклиф қилинди. Гамижийнинг қайд қилишича, бу қозоғистонликлар томонидан қайд қилинган учинчи жаҳон рекорди бўлди.

Бу рекордлар орасида биринчиси қозоғистонлик олимлар гуруҳи автомобилларда Шимолий қутб – Антарктидани энг тез, яъни 108 соатда забт этганлари рекорди бўлган. Иккинчи рекорд эса 2015 йилнинг майида қайд этилган – Қозоғистонда 687 кг келадиган дунёдаги энг катта лағмон порцияси тайёрланган.

Рекорд даражадаги бешбармоқ Туркистондан махсус олиб келинган катта Тойқозонда тайёрланди. Таомни тайёрлаш учун 700 кг гўшт ишлатилди, хамири қўлда ёйилди. Ушбу таомдан тадбирга келган барча меҳмонларга улашилди.