Қозоғистон парламенти йўл қоидаларига ўзгартиш киритишни муҳокама қилмоқда. Унга кўра, машиналарга аҳолижойларда кундуз куни чироқни ўчириб юришга рухсат берилади. Бу ҳақда Auto.mail.ru хабар бермоқда.
Ўтган йили қабул қилинган “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонунда аҳолижойлардан ўтганда кундуз куни яқин масофа чироғини ёқиш қоидаси киритилган эди. Бу қоида кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Кўплаб ҳайдовчиларнинг фикрича, фаралар шаҳарда керак эмас ва ҳатто хавфли бўлиши мумкин, негаки автомобиллар электр тармоғига ортиқча юк бўлади.
Депутат Тўлаган Ибраевнинг айтишича, бу меъёр хавфсизликни таъминлаб бермайди, Қозоғистонда эски машиналарнинг кўплиги туфайли электр жиҳозларнинг қизиб кетиши уларга қўшимча хавф туғдириши мумкин.
“Мен бу меъёр масаласида ҳайдовчилар билан гаплашдим. Уларнинг сўзларига қараганда, автострадаларда бу керак бўлиб қолади, шаҳарларда эса ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин”, – таъкидлаб ўтди қонунчи.