Дунёнинг молиявий бозорларидаги мураккаб вазият Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида молия-валюта соҳасида ҳамкорликни, жумладан миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишга ўтиш масаласини муҳокама қилишнинг зарурлигини уқтирмоқда. Бундай фикрни Уфада бўлиб ўтадиган ШҲТ давлатлари саммити олдидан Қозоғистон тадбиркорлари миллий палатаси “Отамакон” бошқаруви раиси ўринбосари Раҳим Ўшақбоев билдириб ўтди.

“Молиявий бозорларда ҳозирги барқарорсизлик шароитларида миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишни ривожлантириш истиқболли йўналиш ҳисобланади”, деб айтмоқда Ўшақбоев.

Шу муносабат билан Ўшақбоев 2014 йилнинг 14 декабрида Қозоғистон Миллий банки ва Хитой Халқ банки қозоқ тенгеси/хитой юанини валюта айирбошлаш ҳақидаги келишувни имзолашди.

“7 млрд юан/200 млрд тенге миқдорида келишув тузилди. Бу маблағлар миллий валюталарда икки давлат ўртасидаги савдони молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин, бу тадбиркорларнинг валюта рискларини анча камайтиради”, деб қўшимча қилмоқда Ўшақбоев.

Ўшақбоевнинг айтишича, ШҲТ доирасида “тараққиёт институтлари: Тараққиёт банки ва ШҲТ тараққиёт банки яратиш режалари мавжуд”. “Гап ШҲТ давлатларига, шу жумладан Қозоғистонга қўшимча инвестициялар киритиш ҳақида кетмоқда ва бундай фаолиятни фақат олқишлаш мумкин”, деб айтмоқда Ўшақбоев.