"Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду журналистларга бераётган интервьюсини узилиб қолишига сабабчи бўлган ўз матбуот котибларидан жаҳли чиқди.

Журналистлар Роналдудан Рамоснинг “Реал”дан кетиши мумкинлиги ҳақида сўрашаётганда, матбуот хизмати ходимлари бу интервьюни узиб қўйишган.

Шундан сўнг у Стивен Жеррарднинг "Лос-Анжелес Гелакси" жамоасига ўтиши ва ўзининг "Реал" билан шартномасининг қачонгача давом этиши ҳақидаги саволларга жавоб берган.

“Мен бу журналистларга нисбатан ёмон муносбатда бўлгандек кўринишимни истайсизларми? Умуман олганда, журналистлар билан алоқа қилиш сизларнинг вазифангизга киради. Эндиликда мен улар олдида аҳмоққа ўхшаб қолдим”, - деган Роналду жаҳл билан.