Россия Думаси Ўрта Осиё давлатларига нисбатан виза тартибини жорий қилишни таклиф қилди

Жамият 06 Июль 2015 9225

Россия Давлат Думаси депутатлари Ўрта Осиё давлатлари билан визасиз тартибни бекор қилиб, у ердан кириб келаётган муҳожирларнинг ИШИД сингари ташкилотларга аъзолигини текширишни кучайтиришни таклиф қилиб чиқди. Бу ҳақда “Известия” газетаси ёзмоқда.
Маълумотга қараганда, Россия коммунистик партияси марказий қўмитаси раиси Сергей Обухов ва унинг ёрдамчиси, Думанинг миллатлар масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Валерий Рашкин томонидан ёзилган мурожаатнома федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромоданов ва федерал чегара хизмати раҳбари Владимир Кулишовларга йўлланган.
Депутатларнинг фикрича, ИШИД ва унга яқин гуруҳлар Ўрта Осиё давлатларида жангариларни ёллаб, сўнг уларни меҳнат муҳожирлари қиёфасида қўпорувчилик ҳаракатлари уюштириш учун Россияга юбориши мумкин.
Айни пайтда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон фуқаролари Россияга визасиз кириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун паспортнинг ўзи кифоя. Лекин бу паспортларнинг ҳаққонийлигини текшириш кўплаб қийинчилик туғдириши мумкин. Депутатларнинг фикрича, агар тилга олинган давлатлар фуқаролари Россияга келишдан олдин элчихоналарга кўплаб ҳужжатлар пакетини топширсалар, бу федерал чегара хизматига уларнинг ИШИДга алоқадор-алоқадор эмаслигини текширишга қўшимча вақт беради.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар