Швециянинг SAAB компанияси “стелс” тоифасидаги энг замонавий сув ости кемасини қуришини маълум қилди. А26 субмаринаси “арвоҳ” режимига кирганида радарларда мутлақо кўринмайди. Махсус бўлинманинг қўшилиши эса махсус қисм ғаввосларига сув остидан кемага кириб-чиқиш имкониятини беради.
SAAB шу турдаги икки кемани етказиб бериш бўйича Швеция ҳарбий денгиз кучлари билан 1 млрд долларлик шартнома имзолади. Шунингдек, компания Gotland тоифасидаги икки субмаринани модернизация қилади. А26 субмариналарни етказиб бериш 2022 йили бошланиб, 2024 йили якунланиши режалаштирилмоқда.
Сув ости кемасининг узунлиги 63 м, кенглиги 6.4 м, у 45 кун давомида оддий режимда ишлаши, 18 кун давомида сув остидан чиқмаслиги мумкин. субмаринанинг сув сиғими 1.9 минг тонна, шўнғиш чуқурлиги – 200 м. Кема экипажи 26 кишидан иборат бўлади.
Субмаринанинг модуль дизайни уни модернизация қилиш жараёнини енгиллаштиради ва арзонлаштиради.