Тошкентдаги Шастри кўчасида жойлашган, Ҳиндистоннинг кўзга кўринган давлат арбоби ва собиқ бош вазирларидан бири Лаъл Баҳодир Шастрининг ҳайкали атрофидаги ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, деб хабар бермоқда "Газета.уз".
Ушбу тайёргарлик ишлари Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистон 6-7 июль кунлари амалга оширадиган сафари муносабати билан амалга оширилди.
Шастри 1966 йили Тошкентда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги тинчлик декларациясини имзолаш учун ташриф буюриб, шу ерда вафот этган эди. Унинг шарафига қўйилган ҳайкалга деярли барча хорижий делегациялар ташриф буюради. Шу боис шаҳарни ободонлаштириш хизматлари ушбу объектни доимий назорат остида тутадилар.