The Telegraph нашрида ёзилишича, "Ливерпуль" ҳужумчиси Стерлинг 50 миллион фунт эвазига "Манчестер Сити"га ўтса, 4 миллион фунт ишлаб олади

Шартномага кўра, трансфернинг 10 фоизи агент Эйди Уорднинг гонорари ҳисобланади. Стерлинг ушбу маблағнинг ярмига эгалик қилиши кутилмоқда.

Агарда томонлар келишувга эришса, 20 ёшли Раҳим Стерлинг "Манчестер Сити" билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва ҳафтасига 100 минг фунт маош олади.

Бундан олдин "Ливерпуль" "шаҳарликлар"нинг 25 млн ва 40 млн фунтлик таклифдарини рад этганди.