Ўзбекистонда Samsung Galaxy S6 смартфонининг улгуржи ва чакана нархлари бир қадар туширилди. Бу ҳақда “Флешка” (Малика) бозори сотувчиларидан олинган маълумот асосида Mobinfo.uz сайти хабар бермоқда.

Икки ҳафта муқаддам смартфоннинг 32 Гб хотирага эга версияси 2.9 млн сўм турган бўлса, якшанба куни унинг нархи 2.5 млн сўмга тушди.
Galaxy S6 Edge моделининг нархи эса чакана савдо бозорида ўзгаришсиз қолди ва 3.2 млн сўмни ташкил қилмоқда.